Наманганда бозордаги тадбиркордан пора талаб қилган солиқ ходими қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Наманганда бозордаги тадбиркордан пора талаб қилган солиқ ходими қўлга олинди
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Наманганда бозорда савдо билан шуғулланувчи тадбиркордан пора талаб қилган солиқ ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йил 24 июнь куни Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида яшовчи фуқаро вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Шаҳарнинг «Сардоба» бозорида хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор ўз аризасида Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясидан бозорга бириктирилган инспектор ҳар ой солиқ тўловларини тўламасдан фаолият юритиш эвазига 500 минг сўм талаб қилаётганлигини билдириб, қонуний чора кўришни сўраган.

Аризага асосан вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ДХХ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда солиқ инспектори аризачидан кимёвий ишлов берилган 500 000 сўмни пора тариқасида олган вақтда ушланиб, далилий ашёлар олинган.
Наманганда бозордаги тадбиркордан пора талаб қилган солиқ ходими қўлга олинди
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
«Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?