10:43 / 27.06.2022
3 811

Шаҳноза Мирзиёева Россияда номзодлик диссертациясини ёқлади (фото)

Шаҳноза Мирзиёева Россияда номзодлик диссертациясини ёқлади (фото)
24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева A.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

© @Шаҳноза Мирзиёева/Instagram
Куни кеча (24 июнь куни – таҳр.) мен сўнгги тўрт йилдан буён эришишга ҳаракат қилиб келаётган воқеа – фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимояси бўлиб ўтди. A.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида диссертация ҳимоя қилиш мен учун катта шараф ва масъулият бўлди. Таниқли олимларнинг йирик аудиторияси олдида сўз билан чиққанимда ҳаяжонландимми? Ҳа, албатта, бусиз бўлиши мумкин ҳам эмас эди, лекин натижада ҳаяжонни енгишга муваффақ бўлдим. Бу узоқ йўлимда мени қўллаб-қувватлаган барчага ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман!”, дея ёзиб қолдирди Шаҳноза Мирзиёева.

© @Шаҳноза Мирзиёева/Instagram
Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ҳам ижтимоий тармоқдаги сағифаси орқали аёлининг эришган муваффақияти билан табриклади.

© @Шаҳноза Мирзиёева/Instagram
Мен ҳамма нарсадан ҳам энг яқин инсонларим — турмуш ўртоғим ва фарзандларимизнинг ютуқлари билан фахрланаман. Куни кеча Шаҳноза Мирзиёева номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва бу ҳақиқатан ҳам оиламиз ҳаётида катта воқеа. Азизам, сенга муваффақият, янги марралар ва ютуқлар тилайман!”, дея ёзиб қолдирди Отабек Умаров.

© @Шаҳноза Мирзиёева/Instagram
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлаган эди.

© @Шаҳноза Мирзиёева/Instagram

© Отабек Умаров/Instagram

Шаҳноза Мирзиёева, Номзодлик диссертацияси, Отабек Умаров, Россия

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳноза Мирзиёева Россияда номзодлик диссертациясини ёқлади (фото)