Шаҳноза Мирзиёеванинг қизи Раниахондан бобосига бағишланган қўшиқ тармоқларда барчани эътиборини тортди! (видео)

Отабек Умаровнинг кенжа қизи Раниахон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан ўзгача тарзда табриклади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода у бобосига атаб самимий қўшиқ куйлагани акс этган.
Мазкур лавҳани Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилиб, унга: “Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, дадажон!” — дея изоҳ қолдирди.
Раниахоннинг болаларча беғубор ва самимий ижроси фойдаланувчиларда илиқ таассурот уйғотди. Кўпчилик видеога муносабат билдириб, Президентга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва оилавий бахт тилади. Оилавий меҳр акс этган ушбу табрик қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…