Фото: Юлий Юсупов
Таниқли иқтисодчи, блогер Юлий Юсупов Қорақалпоғистонда конституцион ўзгаришлар фонида юз бераётган воқеаларга муносабат билдирди.
«Президент Нукусдаги йиғилишда конституциядаги Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгаришсиз қолиши кераклигини таъкидлади. Менимча, бу жуда ақлли қарор бўлди.
Қорақалпоғистон референдум орқали Ўзбекистон таркибидан чиқиши мумкинлиги ҳақида модда чиндан зиддиятли. Аммо бу моддани ўзгартириш зарур экани хотиржам муҳокама қилиб бўлмаётган, у умуман керак бўлмаган кескинликни келтириб чиқарган бўлса, яхшиси бу саволни муҳокамадан олиб ташлай қолиш керак.
Ўз фикрини ўтказиш учун қайсарлик қилиб туриш тўғри иш бўлмасди. Аввалги президент айнан шундай қилган бўларди», деб ёзди Юсупов ўз каналида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи