21:00 / 26.07.2022
1 295

Норов бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатини айтди

Норов бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатини айтди
Бугун Тошкентда ўтказилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар берди.

Муваққат ҳукумат томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари, жумладан, кенг вакилликка асосланган инклюзив ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва миллий озчиликлар, шунингдек, афғонларнинг тўла ҳуқуқли мактаб таълимига қабул қилиниши бўйича зудлик билан амалга оширилишини керак бўлган вазифаларни таъкидлади. Бу бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир”, - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Шунингдек, Владимир Норов Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч, мустақил ва фаровон давлат сифатида ривожланишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Афғонистон замини энди минтақа мамлакатлари ва бутун халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак, деди Владимир Норов. Биз, шунингдек, Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиши, минтақа мамлакатлари, биринчи навбатда, қўшни давлатларнинг миллий манфаатларига бевосита дахлдор бўлиб қолиши ҳақидаги аниқ позицияга амал қиламиз”, - деди у.

Маълумот учун, бугун, 26 июль куни Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. У икки кун давом этади.

Нуфузли тадбирда 20 дан ортиқ давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этмоқда.

Унда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Шунингдек, халқаро конференция доирасида қўшни Афғонистонда иқтисодий барқарорликни тиклашга қаратилган гуманитар ва инфратузилма лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Норов бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатини айтди