1 358
Тиббиёт бирлашмаси “ремонт”ига ажратилган пулларни ўзлаштирган шахсдан камомад ундирилди
Халқимизда “емоқнинг қусмоғи ҳам бор” деган гап бежиз айтилмаган. Ноқонуний қилинган ишнинг бир кун “мис”и чиқиши тайин, албатта.
Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида туман тиббиёт бирлашмасининг таъмирлаш ишларида бажарилмаган ишларни «бажарилди», деб кўрсатиб, давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг талон-торож бўлишига сабабчи бўлган шахс жавобгарликка тортилди.
Хусусан, ҚВПлардан бирида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича тузилган шартномага 6 064 249 сўмлик, туман тиббиёт бирлашмасининг марказий биноси кутиш залида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича 4 066 441 сўмлик, тиббиёт бирлашмаси биносининг жорий таъмирлаш бўйича 5 322 460 сўмлик, бирлашма юқумли касалликлар биносини таъмирлаш бўйича 1 314 368 сўмлик, маслаҳатхона биносида амалга оширилган ишлар бўйича 681 279 сўмлик, тез тиббий ёрдам бўлимининг машиналар тураргоҳида амалга оширилган қурилиш ишларига 3 079 324 сўмлик ишлар бажарилмасдан ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланган.
Шунга кўра, жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман суди томонидан ҳуқуқбузар У.Ю.дан Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмаси фойдасига жами 6 та ижро хужжати буйича 20 528 000 сўм моддий зарар ундирилиши тўғрисида ижро ҳужжатлари чиқарилиб, Бюронинг Жалақудуқ туман бўлимига юборилган.
Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.Ю.дан Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмаси фойдасига жами 20 528 000 сўм зарар пуллари ундирилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?