1 693
ДБА ректори — академия фаолияти, “семириб кетган” ҳукумат, мажлисбозлик ва хизмат машиналари ҳақида
8 август куни Ўзбекистонда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Kun.uz мухбири бу қонуннинг аҳамияти ва давлат хизматининг бугунги ҳолати ҳақида Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов билан суҳбатлашди.
— Давлат бошқаруви академияси давлат хизматчилари, бўлажак вазир ва ҳокимларни раҳбарликка, бошқарувга тайёрлаб беради. Хўш, академияда уларни кимлар ўқитяпти ўзи?
Бу ерда дейлик, дунёда тан олинган йирик марказлар: Ҳарвард, Йел, Оксфорд, Кембриджда докторлик даражасини ҳимоя қилиб келганлар нечта?
— 2018-2020 йилларда академиямизнинг малака ошириш курсларида 15 мингдан ортиқ киши иштирок этган. 2021-2022 йилларда биз 142,5 мингдан ортиқ кишининг малакасини оширдик.
Ўйлаб кўрсак, биз аввалги йилларга нисбатан кейинги 1-2 йил ичида 9 баравар кўпроқ кишининг малакасини оширдик. Бу катта рақамдек. Лекин яқинда ўтган селектор йиғилишида президентимизнинг академиямиздан унчалик ҳам кўнгли тўлмаётганини сездим.
У киши рақамларнинг ортидан эмас, сифатнинг ортидан қувиш кераклиги ҳақида гапирди. Сиз айтаётган масала шу сифат масаласи.
Афсуски, охирги икки йилда академиянинг магистратурасига қабул бўлмади. Натижада сиз айтаётган юқори квалификацияли ўқитувчиларни жалб қилиш имконияти бўлмади.
Бугун биз президент берган топшириқлардан келиб чиқиб, академияда тўлиқ трансформация ишларини бошладик. Бунда Буюк Британиянинг Оксфорд, Сингапурнинг давлат хизмати коллежи, Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқарув мактаби, Туркияда Инсон ресурсларини бошқариш, Кореяда Кореяни ривожлантириш институтлари бор. Биз бугун шу институтлар билан ҳамкорликда академия трансформациясига бағишланган президент қарори ҳужжат лойиҳасини тайёрлаяпмиз.
Биз бу жараёнда ўқитувчиларимиз ва аввало ёш профессор ўқитувчиларимизни ривожланган давлатларнинг университетларида малакасини оширишни режа қиляпмиз.
— Академиянинг таълим дастурлари халқаро стандартларга қанчалик мос келади?
— Аввало университет билан академиянинг фарқини тушуниб олишимиз керак. Университет кўпроқ назарий таълим берадиган академик олий таълим муассасаси. Бизнинг дастурларимиз эса амалиётга йўналтирилган.
— Мен балки саволимни сизга тушунтиролмагандирман. Умуман қайта тайёрлаш ҳам қайсидир дастур билан бўлади-ку, шуни сўраяпман.
— Агар биз университетни тамомлаб келган кишига яна университет дастурларида билим берсак, у учун қизиқарли бўлмайди. Унга академик дастурлар ва профессионал билимларни бериш керак.
Бизнинг асосий контингентимиз унчалик катта эмас, 4045 киши атрофида. Шулар ҳақида гап кетяпти. Биз малака оширувчиларнинг асосий қисмини четдан чақирамиз.
Агар гап бизнинг дастурларимиз ҳақида кетса, биз охирги бир ярим йил ичида барча дастурларимизни янгиладик. Адашмасам, биз магистратура бўйича дастурларимизни 10 га яқин ҳамкорларимизга юбордик ва уларнинг экспертиза хулосаларини олдик. Масалан, Америка Қўшма Штатларидаги Сиракуза университети давлат бошқаруви соҳасида биринчи ўринда туради.
Биз шу ва шунга ўхшаш қатор университетлар билан ҳамкорликда дастурларимизни такомиллаштириб боряпмиз. Ўқув дастурлари тўхтаб турмайди ва доимо янгиланиб туради.
Мен бу ерда яна бир муҳим маълумотни айтиб ўтишим керак. Биз давлат идоралари кадрлари малакасини оширарканмиз, кўпроқ ўша ташкилотларнинг буюртмасига қараб иш қиламиз.
Интервюни Илёс Сафаров ўтказди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин