Россиялик туроператорлар Ўзбекистонга саёҳат қилувчилар сони сезиларли даражада ошганини қайд этди.
Маълумот берилишича, апрел ойида Ўзбекистонга Россиядан 29 минг нафар сайёҳ келган бўлса, май ойида уларнинг сони 47,5 минг нафарга етган.
Июнда 53 мингдан, июлда эса 61 мингдан ортиқ россиялик сайёҳ Ўзбекистонга борган.
Охирги тўрт ойда Ўзбекистонга борганлар сони бутун 2021 йил давомида борганлар (190 минг нафар) сонидан ошиб кетган.
Туроператорларнинг таъкидлашича, бунга қатор омиллар: тўғридан тўғри рейсларнинг мавжудлиги, ковид чекловлари, виза ва тил тўсиқларининг йўқлиги, арзон нархлар ҳамда Visa ва Mastercard карталарини расмийлаштириш имкони борлиги сабаб бўлган.
Ўзбекистонга йўл олган туристлар асосан Самарқанд ва Бухорога боришни маъқул кўрмоқда. Туроператорлар қиш фаслида Чимён ва Амирсойга турлар ташкил этишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)