Нилуфар Жумаева
АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева “Оқила аёллар” жамоатчилик тузилмаси ҳақида батафсил маълумот берди.
"Оқила аёллар" ҳаракати қоида тариқасида, қўмитада –50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида – 35-40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида – 30 нафардан, маҳаллада – 15 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилмоқда.
Бугунги кунда ҳаракатнинг 75 мингдан зиёд аъзоси шакллантирилиб, умумий ҳисобда республика бўйича 147 085 нафар аъзоси рўйхати тайёрланмоқда.
"Оқила аёллар" ҳаракатининг фаол ва ташаббускор аёллари жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Бундан ташқари, тегишли тавсияларга асосан давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотлар билан тақдирланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)