10:46 / 11.09.2022
1 042

«Янги бинолар 50 йиллик муаммо ёки фойда бўлиши мумкин» — Экологик қурилиш кенгаши асосчиси Темур Аҳмедов

«Янги бинолар 50 йиллик муаммо ёки фойда бўлиши мумкин» — Экологик қурилиш кенгаши асосчиси Темур Аҳмедов
Иқтисодий ривожланиш жараёнида давлатлар, ўз табиий ресурсларига кўра турли хилдаги тўсиқларга учрамоқда. Бундай вазиятда зарур соҳалар бўйича йиллар давомида тажриба йиғган мутахассислар маслаҳати ва кўмаги, ишлаб чиқариш соҳасига керакли йўл-йўриқларни кўрсатади.

«Дарё» билан суҳбатда Ўзбекистон Экологик қурилиш кенгаши асосчиси Темур Аҳмедов мамлакатда мана шундай кенгаш тузишга зарурат бор-йўқлиги ва у нималардан иборат экани ҳақида саволларга жавоб берди.

Оклаҳома штатидаги қатор тажрибалардан келиб чиқиб, халқаро эксперт энергетика соҳасидаги камчиликлар ҳақида гапирди.

"Биринчидан, ҳозир қурилишлар кўп, янги бинолар қуриляпти. Агар иморат яхши қурилса 50—70—100 йил хизмат қилади. Муаммо билан қурилса ҳам шунча йил туради. Яъни сиз бино дизайнини энергия тежаб ишлайдиган қилмасангиз, ўша 100 йилда исроф қилиб ишлайди.

Бино архитектураси чизилаётганда кўп нарсаларни тўғриласа бўлади. Қоғозда чизганда нарх нолга тенг, уни қайтадан чизишингиз, ўзгартиришингиз мумкин. Аммо бинони қуриб бўлгандан сўнг, уни алмаштириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам илк қадамларни, бу фикрларни дизайнерлар ва архитекторлар билан олдиндан режа қилиш зарур
", — дейди Ўзбекистон Экологик қурилиш кенгаши асосчиси Темур Аҳмедов.

«Мутахассисларни чақириб бинони қандай жойлаштирса тўғри бўлиши ҳақида маслаҳат қилиб, бунда ‘қуёш юриши’ ва яна бошқа самарали йўлларни топса бўлади», — дейди эксперт.

"Иккинчидан, иқтисодиётнинг тез ривожланиши кўп энергия талаб қилади. Бу ҳолатда бор энергия станция етмаслиги мумкин. Мана бизнинг шароитда етмаяпти, гоҳо пайтлар чироқлар ўчиб қолади. Янги қурилаётган корхоналар сабабли, энергия тизимимиз кучи барчасига етмаяпти", — дейди Ўзбекистон Экологик қурилиш кенгаши асосчиси Темур Аҳмедов.

Мутахассис бу муаммонинг ечими бир томондан эскирган тармоқларни янгилаш бўлса, иккинчи томони янги электр станциялар қуриш экани ҳақида гапирди. Бизда йилига 15—16 гигаватт энергия чиқарилади. Мақсад уни икки баробар кўпайтириш аслида, дея ўз фикрини баён қилди эксперт.

Ҳозирги шароитда энг самарали йўллардан яна бири корхоналар биносидаги энергия исрофини камайтириш.

«Тажрибамдан маълумки, ҳар қандай бинога борсам камида 20 фоиз исроф топилади. Бу умумий ҳажмда битта электр станция дегани», — дея бино қурилишида бўлаётган исрофгарчилик ҳақида гапирди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият