21:24 / 15.10.2022
1 351

Қаршида жарима майдончасидан машинасини олиб қочган ҳайдовчи топилиб, машина яна майдончага тиқилди

Қаршида жарима майдончасидан машинасини олиб қочган ҳайдовчи топилиб, машина яна майдончага тиқилди
Кадр: Видеодан скрин
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жарима майдончасига жойлаштирилган Nexia-2 ҳайдовчиси майдон дарвозасини бузиб, машинасини олиб қочгани хабар қилинганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 13 октябрь куни Nexia-2 автомашина ҳайдовчиси инспекторнинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган қоидабузарликни содир этгани учун Қарши шаҳар «Мустақиллик» маҳалласида жойлашган МЧЖга қарашли вақтинча сақлаш майдончасига олиб келингач, ҳайдовчиси автомашинасини ўзбошимчалик билан ҳайдаб вақтинча сақлаш майдончасидан чиқиб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар ҳайдовчи И.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун ЖИБ Қарши шаҳар судига юборилган.

Автомашина белгиланган тартибда вақтинча сақлаш майдончасига қўйилган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида жарима майдончасидан машинасини олиб қочган ҳайдовчи топилиб, машина яна майдончага тиқилди