13:00 / 17.10.2022
1 258

Қашқадарёда ИИБ ходими Nexia-3 билан ЙТҲ содир этди

Қашқадарёда ИИБ ходими Nexia-3 билан ЙТҲ содир этди
Ижтимоий тармоқларда Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи маст ҳолда машина бошқариб йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 16 октябрь куни соат 21:15 ларда ҳайдовчи Р.Ў. Damas машинаси билан А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов автомобил йўлида Ғузор-Қарши йўналишининг 9-километрига келиб, орқага қайрилиб олиш белгиланмаган жойдан автомобили билан тўсатдан орқага қайрилган.

Шу пайтда Ғузор тумани ИИБ ходими Х.Б. хизматдан ташқари, ҳушёр ҳолатда Nexia-3 машинаси билан ҳаракатланиб келиб, ўзидан олдинда кетаётган Damas машинасининг орқа томонидан уриб юборган.

Шундан сўнг Damas ҳайдовчиси Р.Ў. бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган ҳайдовчи Ё.Қ. бошқарувида бўлган Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда Damas салонида йўловчи сифатида кетаётган Ғузор тумани “Авғонбоғ” МФЙда яшовчи фуқаро Т.С. шифохонага олиб борилиб, стационар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ИИБ ходими Nexia-3 билан ЙТҲ содир этди