Руҳингиз ҳолати - иймон ва эътиқодингизга эҳтиёт бўлинг!

1 дақиқа ўқиш1.6K
Руҳингиз ҳолати - иймон ва эътиқодингизга эҳтиёт бўлинг!
Тиббиёт олими ўз назариясини синаб кўрмоқчи эди. Унга сўнгги дақиқада ўладиган кўнгилли керак эди. Ниҳоят уни топди, бу электр стулда қатл қилиниши керак бўлган маҳкум эди.

Олим таклиф қилди: у юрак уриш тезлигини минимал даражага туширишдан иборат бўлган илмий тажрибада иштирок этади, шу билан бирга қон аста-секин охирги томчигача оқади. Маҳкумнинг омон қолиш имконияти минимал, аммо унинг ўлими азоб ва оғриқсиз ўтади.

Маҳкум рози бўлди, чунки электр стулда ўлгандан кўра, шундай ўлган яхшироқ эди. Уни ўриндиққа ўтқазиб, танасини боғлаб қўйишди. Шифокор унинг билагига кичик бир кесма қилди. Кесим саёз эди, фақат терининг биринчи қатламлари эди, лекин маҳкум томирлари кесилганига ишонди.

Ўриндиқ остига сув солинган ва идишга томчилаб тушадиган шаклда кичик мослама қўйишади. Маҳкум томизгични овозини эшитиб, қон деб ўйлаб ҳар бир томчини санар эди.

Маҳкумга кўрсатмай, олим уни қон тўхтаб қолганига ишонтириш ниятида томчиларни секинроқ томизиш учун кранни ёпди. Бир неча дақиқадан сўнг маҳкумнинг юзи оқариб кетди, юрак уриши тезлашди. Умидсизлик чўққисига чиққанда, олим клапанни бутунлай ёпди ва маҳкумнинг юраги тез орада тўхтади - у вафот этди.

Бу олим биз идрок қилган ҳамма нарса, хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, бизнинг бутун психологик ва соматик аппаратимизга таъсир қилишини исботлай олди.

Одамларга ҳалокатли вирус борлиги айтилганда, одамлар унинг олдида соф қўрқувдан ўлишади. ОАВ орқали маълумотни ўзлаштириб, иммунитет тизими бу қўрқув туфайли тобора заифлашади.

Бугунги кунда маълумки, вирусдан ўлим хавфи аслида кичик - аммо инсоннинг руҳи бошқача қабул қилади.

Агар соғлиғингиз яхши бўлса ва сиз касал бўлиб қолишдан қўрқмасангиз, ҳеч қандай вирус бундай кучли кучга эга эмас. Эҳтимол, бу кўплаб болалар ўлим қўрқувини билишмагани учун жуда оғир вазиятларда омон қолишининг сабабидир

Шундай экан, руҳингиз ҳолати - иймон ва эътиқодингизга эҳтиёт бўлинг!

Umid Hudoyberdiev (https://t.me/umidkhudayberdiev) каналидан олинди
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?