Хитой ташқи ишлар вазири Германияни инсон ҳуқуқлари бўйича “маъруза ўқимасликка” чақирди

1 дақиқа ўқиш564
Хитой ташқи ишлар вазири Германияни инсон ҳуқуқлари бўйича “маъруза ўқимасликка” чақирди

Хитой ташқи ишлар вазири Германияни инсон ҳуқуқлари бўйича “маъруза ўқимасликка” чақирди

Фото: AP Photo

Германия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича ўтказилган учрашувда келишувга эриша олмади. Бу ҳақда  Deutsche Presse-Agentur хабар берди.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок хитойлик ҳамкасби Цин Ганга БМТ низоми ва конвенциясини эслатиб ўтди. Бунга жавобан Ган “Хитой Ғарбдан ўқитувчига муҳтож эмас”лигини қайд этди.

“Хитой унга инсон ҳуқуқлари бўйича лексия ўқишларини истамайди. Инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетганда, дунёда ягона стандартлар йўқ”, — деди Хитой дипломати.

У Бербокнинг Хитойдаги инсон ҳуқуқларига оид танқидини рад этиб, ҳар бир давлатнинг ўзига хос шароити, маданий ва тарихий келиб чиқиши борлигини айтди. Бербок дунёда инсон ҳуқуқлари бўйича “умумий стандартлар” мавжудлигини айтиб, хитойлик ҳамкасбига БМТ низомини эслатди.

Унинг сўзларига кўра, низомда БМТнинг барча аъзоларини ҳурмат қилиш талаб этиладиган “универсал” инсон ҳуқуқлари мавжуд. Бербок Хитойда фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари учун майдон чекланганидан хавотир билдирган.

Хитой ташқи ишлар вазири Шинжонда мусулмон уйғурлар таъқиб қилинаётгани ҳақидаги даъволарга жавобан, бу инсон ҳуқуқлари муаммоси эмаслиги, балки радикализм ва сепаратизмга қарши кураш эканини айтди. У ҳозирча Шинжондаги вазият “барқарор”лиги, одамлар “жуда бахтли ҳаёт”да яшаётганини таъкидлади.

“Хитойнинг дунёдаги юксалишини ушлаб туриш учун Шинжон масаласидан фойдаланаётган Хитойга қарши кучлар бор. Улар Шинжондаги вазиятни ҳам издан чиқармоқчи. Хорижий кучлар ҳудуддан узоқда туриши керак”, — деган Қин Ганг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?