17:37 / 03.06.2023
193

Навоийда корхонанинг 15 млрд. 600 млн сўмлик тўловлар ундирилди

 Навоийда корхонанинг 15 млрд. 600 млн сўмлик тўловлар ундирилди
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга имтиёзлар берилиб, тадбиркорларнинг фаолияти тобора кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 36-моддаси 1-қисмида, ушбу Кодекснинг мақсадларида чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман доимий фаолият жойида амалга ошираётган бўлса, ўша жой чет эл юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб эътироф этилиши белгиланган.

Бироқ амалиётда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган айрим хорижий корхоналар томонидан қонунда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бежармаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.

Хусусан, “Ch.C.E.LTD” доимий муассасаси хорижий корхонаси томонидан 1.240.85 АҚШ долларига тенг Навоий вилоятига олиб келинган товарлар учун божхона тўловларининг тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш бўйича берилган талабномасини оқибатсиз қолдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят суди томонидан корхонадан 15 млрд. 610 млн сўм божхона тўловларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида божхона тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Мақсад қайсидир корхонанинг фаолиятига тўсқинлик қилиш эмас, уларга қонун устуворлигини тушунтиришдан иборат.

 
Мажбурий ижро бюроси 
Навоий вилоят бошқармаси


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда корхонанинг 15 млрд. 600 млн сўмлик тўловлар ундирилди
ePN