11:18 / 22.07.2023
263

Фарғонада ИИБ ходимининг кийимида ижтимоий тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қизга чора кўрилди

Кадр: Telegram

Фарғона вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзини ИИО ходими деб таништирган қиз ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган. Ўрганишлар давомида аниқланишича, ички ишлар органи ходимининг хизмат кийимидаги қиз Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 21 ёшли Ш.М. экани маълум бўлган ва унга нисбатан туман ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан Ш.М.га 21 июль куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-моддаси прим 1-моддасига (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) асосан базавий ҳисоблашнинг икки баравари миқдорида (660 минг сўм) жарима жазоси қўлланилган.

Шунингдек, мазкур кийим-бошни Ш.М.га берган ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ИИБ ходимининг кийимида ижтимоий тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қизга чора кўрилди
ePN