23:29 / 24.07.2023
430

Уйни акаси билан бўлиша олмаган ука ижро манзилидан кетиб қолди

Уйни акаси билан бўлиша олмаган ука ижро манзилидан кетиб қолди

Бугун гоҳи-гоҳида қулоғимизга ака-укалар ўртасида ота-онадан қолган мерос уй-жойларни талашиб, иш судгача бораётгани чалиниб турибди. Жамиятда яқин қариндошлар ўртасида турли хил тушунмовчиликлар ҳам бўлиб тургани афсуски учрамоқда.

Уйчи туманида яшовчи ака-ука Мирзаъам ва Мирғолиб Деҳқоновлар (исми шарифи ўзгартирилган) бугун афсуски бегонадай. Боиси, раҳматли ота-онасидан қолган уй-жойни бўлиша олмай юрганлардан. Ўртада қариндош-у, қўни-қўшнилар ака-укани ўзаро муросага келтиришмоқчи бўлишди, аммо бўлмади.

Охир оқибат ака уйга киритиш бўйича судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ажрими билан акаси Мираъзам ва унинг оиласини отасидан мерос қолган уйга барча асосий ва ёрдамчи бинолардан фойдаланиш ҳуқуқи билан мажбурий тартибда киритиб қўйиш белгиланган.

 Мазкур ижро иши Бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздор укага ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, бир неча бор огоҳлантиришга қарамай ижро таъминламади. Жорий йилнинг 18 июль куни мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланади. Аммо, барча тегишли ташкилот вакиллари бўлсада, қарздор уйни қулфлаб, кетиб юборгани маълум бўлди. Бу бўйича давлат ижрочиси томонидан далолатнома расмийлаштирилди ва ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уйни акаси билан бўлиша олмаган ука ижро манзилидан кетиб қолди
ePN