Абитуриентлар ўқишга кирган ёки кирмаганини ҳозирдан билса бўладими?

1 дақиқа ўқиш479
Абитуриентлар ўқишга кирган ёки кирмаганини ҳозирдан билса бўладими?

Сўнгги кун — 13 август куни ўтказилган ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари эълон қилинди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев мазкур натижа орқали ўқишга кирган ёки кирмаганини билиш мумкинлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 1 августдан 13 августга қадар бўлиб ўтган барча тест синовларининг натижалари маълум бўлди. Энди мандат сайтидаги рўйхат бошқа ўзгармайди. Ўқишга кирган ёки кира олмаганини ушбу натижалар орқали билиб олиш мумкин бўлади.

“Чунки ҳозир абитуриентлар бештагача танлаган йўналишлари бўйича барча рўйхатда туришибди (яъни 1 киши 5 та рўйхатда турибди), мандатда эса фақат 1 та рўйхатда қолади ва тўрттасидан ўчирилади. Бу дегани ҳозирги рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа йўналишдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди”, — дейди ҳуқуқшунос.

Бундан ташқари, ҳарбий тавсиянома олганлар, ногиронлиги борлар, тавсияномали хотин-қизлар, ҳарбийларнинг фарзандлари ва бошқа имтиёзга эгалар қўшимча квота бўйича умумий рўйхатдан чиқиб кетади.

“Мандат чиққанда ҳозирги рўйхатдаги ўрнингиздан тепароққа кўтарилиш эҳтимолингиз жуда юқори, лекин пастга тушмаслигингиз аниқ. Демак, ҳозир рўйхат бўйича ажратилган квота ичида турганлар албатта талаба бўлади. Шунингдек, ҳозир контрактни бошида турганлар бюджетга кўтарилиши ҳам мумкин.

Кира олмаганларчи? Улар умид қилса бўладими?

Ҳа, бўлади. Лекин улар ҳозирдан аниқ била олмайди. Улар, яхшиси, сабр билан, дуо қилиб кутишсин”, — дейди блогер.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?