16:17 / 25.08.2023
142

Қибрай туманида хусусий сектор ривожи учун имтиёзлар берилмоқда

Қибрай туманида хусусий сектор ривожи учун имтиёзлар берилмоқда

Қибрай тумани солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида 2023-йилнинг ўтган даврида 1880 та тадбиркорларни қийнаётган масалалар ўрганилди.

Натижада, 292 та тадбиркорлик субъектига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режими танлашга кўмаклашилди, 130 та субъектга Е-ижара, 194 та субъектга Е-имтиёз каби автоматлаштирилган дастурлардан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Шунингдек, 348 та субъектга қулай солиқ режимини танлаш, яна 22 нафарига эса солиқ имтиёзларини қўллашда амалий ёрдам берилди.

Мисол учун, Қибрай тумани Қибрай шаҳарчасида жойлашган "KANISНKA FUR" маъсулияти чекланган жамияти терига ишлов бериб, 300 дан ортиқ чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Мазкур корхона ҚҚС тўловчиси бўлиб, МЧЖга "Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида солиқ органи ходимлари томонидан мунтазам амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг 18 август куни Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан бўлган учрашувида корхона раҳбарини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Президенимиз томонидан менга берилган бу юксак мукофот барча ходимларимники, - дейди "KANISНKA FUR" масъулияти чекланган жамияти  раҳбари Алексей Маншаев. - Ҳозирда 150 нафар фуқароларни иш билан таъминлаган бўлсам, йил охиригача яна 50 та янги иш ўринларини яратаман. Мамнуният билан айтаманки, Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга берилаётган солиқ имтиёзлари фаолиятимизни янада кенгайиши учун муҳим асос бўлади".

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият