Талабага стипендияли контрактнинг қандай фойдалари бор? - Хушнудбек Худойбердиев

1 дақиқа ўқиш339
Талабага стипендияли контрактнинг қандай фойдалари бор? - Хушнудбек Худойбердиев

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев талаба учун стипендияли контрактнинг қандай фойдалари борлиги ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2023/24-ўқув йили учун контракт миқдорлари оширилмаслиги эълон қилинди. Контрактлар жадвалида базавий, яъни стипендиясиз миқдорлар кўрсатилган. Яъни ушбу миқдордаги контракт тўлаган талабаларга стипендия берилмайди.

Контрактдагилар ҳам стипендия олиш учун 12 ойлик стипендия пулини ҳам контрактга қўшиб тўлаш керак. Масалан, ҳозирда бир ойлик стипендия 517 минг 880 сўм. Буни 12 ойга кўпайтирса, 6 миллион 214 минг 560 сўм бўлади.

Талабанинг 1 йиллик базавий контракти 6 млн 412 минг 610 сўм деб тасаввур қилайлик. Шунда агар талаба ҳар ой стипендия тўлашни истаса, унда 12 млн 627 минг 170 сўм контракт тўлаши керак бўлади. Шунда ўзи тўлаган пулни ҳар ой бўлиб-бўлиб стипендия шаклида қайтариб олади.

“Бу оддий ҳолатда унчалик ҳам манфаатли таклиф эмас, лекин айримларда ҳозир имкон бўлса, стипендияли шаклда тўлаб қўйгани яхши. Бундан ташқари ишхонасидаги ойликдан тўлайдиганлар ҳам стипендияли қилиб ўтказса, солиқ имтиёзидан 745 минг сўм қўшимча фойда қилади.

Бундан ташқари таълим кредити олганда ҳам стипендияли контрактга шартнома олиш вариантини кўриб чиқиш мумкин. Айниқса, қизларда бу янада фойдали бўлади, чунки уларга фоизсиз кредит берилади”, — дейди ҳуқуқшунос.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?