date
views 155

Мерос пуллари ундириб берилди

Мерос пуллари ундириб берилди

 Жамиятда ота-онасининг вафотидан сўнг, айрим ака-ука ва опа-сингиллар ўртасида мерос талашиш ҳолатлари учраб турмоқда.
Шундай ҳолатга дуч келган опа-ука ўзаро келишолмагач, охир-оқибатда судга мурожаат қилишга мажбур бўлишди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.Акбалаевдан ундирувчи С.Ражапова фойдасига 168 млн. сўм пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочиси Н.Мухаммадиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида пул маблағлари укадан опасига тўлиқ ундирилиши таъминлаб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мерос пуллари ундириб берилди