Жорий йилнинг 3 октябр куни Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.
Кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, жумладан, диплом, лицензия, рухсатнома, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар каби 15 та фактларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар талаб этишни бекор қилиш белгиланмоқда.
Фракция йиғилишида депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат хизматларини кўрсатиш тизимини тартибга солиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини қисқартиришга хизмат қилишини қайд этди.
Муҳокамалар давомида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда қўллаб-қувватланди. Йиғилишда кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!