АҚШ жамғармаси ўзбекистонликлар учун таълим грантлари ажратиши мумкин

1 дақиқа ўқиш109
АҚШ жамғармаси ўзбекистонликлар учун таълим грантлари ажратиши мумкин

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, вазир биринчи ўринбосари Комилжон Каримов АҚШнинг Stirling Foundation нодавлат хайрия жамғармаси президенти Майлз Хансен билан учрашди. Унда 2024 йилда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли масалалари, жумладан, Stirling Foundation нодавлат хайрия жамғармаси томонидан Ўзбекистонда олий ва профессионал таълим, илм-фан ҳамда инновация соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш ва жорий этиш имкониятлари, Ўзбекистон ОТМларида инглиз тилини ўқитиш, АҚШда таҳсил олиш учун таълим грантларини ажратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида АҚШ томонидан олий таълим соҳасида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, ОТМ ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, АҚШда бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича таълим олиш имкониятлари юзасидан қатор таклифлар билдирилди.

АҚШнинг Юта ва Айдахо штатларидаги Бригам Янг Университетларида (Brigham Young University-Utah, Brigham Young University-Idaho) бизнес бошқаруви, менежмент, муҳандислик, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда таҳсил олиш учун грант ажратиш масалалари шулар жумласидан.

Жамғарма томонидан Ўзбекистонда масофавий таълимни жорий этиш юзасидан ҳам таклифлар билдирилган бўлиб, таълим олиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламига (оналик таътилидаги аёллар, яшаш жойи бўлмаган ёки узоқда таълим олиш имкони бўлмаганлар ва ҳ.к.) имконият яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?