date
views 627

Шавкат Мирзиёев ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тезкор тадбирларга тўхталди.

Ўзини ‘кўча’ деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз. Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак”, — деди президент.

Давлат раҳбари Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шартлигини ва, албатта, шундай бўлишини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар ҳақида гапирди