Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2023 йил давомида Ўзбекистон ФҲДЁ органлари 968 минг 140 нафар чақалоқнинг туғилишини қайд этди. Улардан 501 577 нафари ўғил, 466 563 нафари эса қиз болалардир.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари 2023 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар рўйхатида биринчи бўлган.
Ўтган йили 27 431 нафар чақалоққа Муҳаммадали деб, 24 365 нафар қизалоққа Солиҳа деб исм берилган.
2023 йилда туғилган чақалоқларга энг қўп қўйилган исмлар ўнлиги:
Қиз болалар
- Солиҳа – 24 365 нафар
- Муслима – 15 918
- Ясмина – 19 911
- Ҳадича – 10 759
- Имона – 10 310
- Шукрона – 9 330
- Сумайя – 9 279
- Ифора – 7 586
- Саъдия – 6 639
- Мубина – 6 585
Ўғил болалар
- Муҳаммадали – 27 431 нафар
- Мустафо – 22 880
- Абдуллоҳ – 18 116
- Муҳаммад – 17 025
- Муҳаммадюсуф – 13 774
- Муҳаммадамин – 12 450
- Нурмуҳаммад – 9 017
- Муҳаммаджон – 8 843
- Имронбек – 8 591
- Муҳаммадзиё – 8 135
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар