Китоб туманида 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини олди

Китоб туманида 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини олди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида таҳсил олаётган 8 ёшли мактаб ўқувчиси инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи CEFR имтиҳонидан муваффақиятли ўтди.

Маълум қилинишича, 11-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Юсупова Солиҳа Сухробовна инглиз тилидан CEFR имтиҳонида 51 балл тўплаб, B2 даражасидаги сертификатни қўлга киритган.

Ёш ўқувчининг бу натижаси тенгдошлари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотиши табиий. Унинг ютуғи ота-онаси ва устозлари учун ҳам қувончли воқеа бўлди.

Солиҳа келгусида ҳам билим олишда давом этиб, янги марраларни забт этишига тилакдошмиз.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар