“Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳаси объектларини барпо этишда буюртмачи хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ-65, 08.02.2024) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади.
2024–2026 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида компания мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.
Унга объектлар учун марказлашган ҳолда асосий қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни (қурилиш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мебел жиҳозлари ва асбоб-ускуналар бундан мустасно) харид қилиш ҳуқуқи берилади.
Компания объектларнинг сифатини мунтазам назорат қилиб бориш мақсадида ҳудудлар кесимида ҳар бешта объектга камида битта техник назорат ходимини бириктиради.
Компанияга маҳаллий ва хорижий бошқарувчи, маслаҳатчиларни (PMC – Project Management Consultancy) тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифлар орасидан танлаб олиш ва тўғридан тўғри шартнома тузиш орқали жалб қилиш ҳуқуқи берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди