Қора доғлари бор бананни истеъмол қилиш учун 5 сабаб

1 дақиқа ўқиш577
Қора доғлари бор бананни истеъмол қилиш учун 5 сабаб
Қора доғлари мавжуд бананни истеъмол қилиш нафақат мумкин, балки зарур эканлигини билармидингиз? HealthShot яхши пишган бананнинг кўплаб фойдали хусусиятларга бой эканлигини тушунтириб берди.

Доғлари бор банан – саратондан ҳимоя воситаси
Қора доғлари бор бананни истеъмол қилиш учун 5 сабаб
Фото: Alamy
Ўсимта некрози омили (Tumor necrosis factor – TNF) иммун тизими томонидан ишлаб чиқариладиган гормонга ўхшаш моддалар – апидокин ва ситокинлар гуруҳининг ўзига хос оқсилидир. Ушбу модда саратон касаллигини даволашда тиббиётда кенг қўлланилади. У ҳаёт учун зарур бир нечта ноёб ҳимоя ва гомеостатик функцияларга эга.

Банан пўстлоғидаги қора доғлар меванинг чириганидан эмас, балки пишганидан далолат. Ушбу доғлар ТNF (ўсимта некрози омили) ни ифодалайди. ТNF саратонга қарши курашувчи модда бўлиб, организмдаги аномал ҳужайралар билан курашишга ёрдам беради. Бананда қора-жигарранг доғлар қанча кўп бўлса, шунча фойдали.

Яхши пишган банан – табиий антиоксидант манбаи
Банан тўлиқ пишиб етилганида антиоксидантларга бой бўлади. Бундай мева вирусларга қарши иммунитетни оширишга ёрдам беради. Пишган бананнинг антиоксидант хусусиятлари ортиши билан унинг иммунитет тизимини мустаҳкамлаш қобилияти ортиши узвий боғлиқдир.​

Магнийга тўла банан – сурункали касалликларга қарши самарали восита
Қора доғлари бор бананни истеъмол қилиш учун 5 сабаб
Фото: Pinterest
Банан таркибида магний миқдори у пишгани сари ортиб бораверади. Шу сабабли банан юқори қон босимидан азият чекадиганлар учун жуда фойдалидир. Яхши пишган банан қон босимини туширишга ёрдам беради, юрак касалликларида беморни тинчлантиради, депрессия, овқат ҳазм қилиш тизими ва ичак фаолиятига ижобий таъсир этади.

Етилган банан – табиий антацид
Бир дона банан еб олиш жиғилдон қайнашини камайтиради, чунки унинг таркибида мутлақ табиий антацид моддаси мавжуд.

Қора доғли банан қабзиятни бартараф қилади
Пишган бананларни мунтазам истеъмол қилиш қабзият симптомларни камайтиради ва ҳар хил турдаги диареядан халос бўлишингизга ёрдам беради. Яхши етилган бананларда клетчатка миқдори кўп бўлганлиги сабабли, улар ич қотишини енгиллаштиради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?