Фото: Марказий банк
Ижтимоий тармоқларда 400 минг сўмлик банкротлар муомалага чиқарилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Марказий банк буни рад этди. Маълум қилинишича, тарқалган суратда 100 минг сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 минг рақамига ўзгартирилгани акс этган.
“Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 минг сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқароларимиз бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўраймиз”, — дейилади изоҳда.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.
Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Аввал ҳам 400 минг сўмлик купюра суратлари тарқалганди. Марказий банк бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонда муомалада бўлган 7 та банкнотадан 6 таси янгиланган. Хусусан, 2021 йилнинг 27 декабридан 50 минг ва 100 минг сўмлик, 14 июнидан 2 минг ва 20 минг сўмлик, 26 августидан 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталар янги кўринишда муомалага чиқарилди.
2022 йил июнь ойида Марказий банк миллий валюта — сўм рамзини эълон қилди. Бироқ сўм рамзи жамоатчилик томонидан норозиликларга учради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди