Эҳтиёт бўлинг! Қоғоз ва ручка ёрдамида "тикланган" 50 минг сўмлик купюра тарқалмоқда

1 дақиқа ўқиш249
Эҳтиёт бўлинг! Қоғоз ва ручка ёрдамида "тикланган" 50 минг сўмлик купюра тарқалмоқда

Ижтимоий тармоқларда 50 минг сўмлик банкнотанинг йиртилган қисмини оддий қоғоз ва скотч ёрдамида бириктириб, устига «50000» рақами ҳамда банкнота нақшларини ручка билан қайта чизиб қўйилган видео тарқалмоқда.

Хабарларга кўра, бундай купюра курьерга тўлов вақтида берилган.

Аслида эса шикастланган банкнотани қўлда "таъмирлаб", унинг айрим қисмларини қайта чизиш ўрнига банкка мурожаат қилиш мумкин. Марказий банк маълумотларига кўра, агар йиртилган ва елимланган банкнотанинг икки қисми шак-шубҳасиз бир банкнотага тегишли экани аниқланса, у тўловга қабул қилиниши керак. Шунингдек, шикастланган пулларни банк кассалари орқали алмаштириш имконияти ҳам мавжуд.

Айрим ҳолларда банкнотанинг камида 55 фоизи сақланиб қолган бўлса, у ҳам тўловга яроқли деб топилиши мумкин. Шу сабабли савдо ёки хизмат учун нақд пул қабул қилаётганда фақат унинг номиналига эмас, ҳақиқийлиги ва ташқи ҳолатига ҳам эътибор бериш муҳим.

Шикастланган пулни ўзбошимчалик билан ўзгартириш ўрнига, уни банк орқали текширтириш ва алмаштириш хавфсизроқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?