Тошкент шаҳрида ўтган уч ойда ушланган фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар сони очиқланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, салбий иллатлардан бири фоҳишахона сақлаш ва фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатларига қарши курашиш мақсадида ходимлар томонидан тезкор-профилактик тадбирлар кучайтирилган олиб борилмоқда.
Фото: ИИББ
Натижада жорий йилнинг уч ойи давомида Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахс аниқланган бўлиб, маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган. Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг уч ойи давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 209 та ҳолат аниқланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди