Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида милодий IX—XVI асрларга оид хум идишлар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сариосиё тумани “Сарижар” маҳалласида яшовчи фуқаро Эркин Тулаков ўз томорқасида иссиқхона қуриш учун ер ковлаётган пайтида тахминан ярим метр чуқурликда катта хум гардишига дуч келади.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қазиш ишларини давом эттириб, ушбу гардиш баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган, бутун сақланган бир дона улкан хум эканлигига гувоҳ бўлади ва топилма юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинига, ундан кейин вилоят Маданий мерос бошқармасига хабар қилади.
Маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик кузатув ишлари натижасида томорқада яна уч дона хум мавжудлиги аниқланган. Барча хумлар зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинган.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
“Дастлабки ўрганишларга кўра, хумларнинг иккитаси IX-XIII асрларга, яна иккитаси XIV-ХVI асрларга оид экани тахмин қилинмоқда”, – дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди