2024 йилнинг 21 апрел куни 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Инкабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлнинг 7-километрида 1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги Damas автомашинасида одам ташиш қоидаларига амал қилмай 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча километр тик нишабликда ҳаракатланиши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида носозлик юзага келади.
Оқибатда йўлнинг хавфли бурулиш қисмига етиб келгач бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб, шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида бўлган уч нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёллар вафот этиб, ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган, дейилади Сурхондарё ЙПХ хабарида.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»