Қарздорлик эвазига машиналар хатланмоқда

Қарздорлик эвазига машиналар хатланмоқда
Мажбурий ижро бюроси Ғузор туман бўлими томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ўз вақтида бартараф этмаган қарздорларга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жумладан, қарздор М.Пармонованинг 93 млн. сўм қарздорлиги эвазига "Nexia3" русумли, қарздор "Бўстон Қайирма" фермер хўжалигининг 50 млн. сўм қарздорлиги эвазига "Nexia2" русумли, қарздор Қ.Гаппоровнинг 45 млн. сўм солиқ қарздорлиги учун "Chevrolet Lacetti" русумли автотранспорт воситалари хатлаб олинди.

Шунингдек, "Yetti saodat nuri" МЧЖдан 35 млн. сўм, "Зафар" МЧЖдан 20 млн. сўм, "Асамжон Фахриддинович" фермер хўжалигидан 15,6 млн. сўм солиқ қарздорликлари ундирилди.

Ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар