date
views 190

Зироат Мирзиёева ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори билан учрашув ўтказди

Зироат Мирзиёева ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори билан учрашув ўтказди
Фото: “Замин” фонди матбуот хизмати
“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва “Замин” фонди ўртасида болаларга, шу жумладан, онкологик касалликларга чалинганларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларни реабилитация қилиш, Ўзбекистонда паллиатив ёрдамни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазасини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун, шу жумладан, халқаро ҳаво сифати стандартлари ва ичимлик суви сифати меъёрларини ишлаб чиқишда халқаро экспертларни жалб қилишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: “Замин” фонди матбуот хизмати
Аввалроқ “Замин” фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг FAO бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашуви бўлиб ўтказганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зироат Мирзиёева ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори билан учрашув ўтказди