10:26 / 27.06.2024
76

Маъмурий қамоқхоналарга тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади

Маъмурий қамоқхоналарга тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан махсус қабулхоналарда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш асоси белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, махсус қабулхоналар ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришда жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари қонунчиликда акс этиши лозим.

Мазкур қўшимчалар киритилиши орқали маъмурий қамоқхоналар ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишлари мумкинлиги белгиланмоқда.

Махсус қабулхоналарда жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи белгиланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маъмурий қамоқхоналарга тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади