Актриса, модел Шаҳризода Мадаминова 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Санъат мактабида таҳсил олиб, моделлик фаолиятини 2020 йилдан бошлаган. Шу кунгача Ливан, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистонда ўтказилган кўплаб халқаро гўзаллик танловларида муваффақиятли иштирок этган. У Madam’s моделлик агентлигининг асосчиси ва раҳбари. "Дарё" нашри “Осиё гўзали” деб топилган мазкур ўзбекистонлик модел билан суҳбат уюштирди.
— Моделсиз, лекин актрисалик соҳасида таҳсил олишингизга сабаб нима?
— Ёшлигимдан актриса-модел бўлишни орзу қилардим, лекин бу соҳа бизда унчалик ривожланмагани сабабли барибир орзумга етишолмайман деб ўйлардим. Шу сабабли бор эътиборимни актрисаликка қаратиб, мусиқа мактаби, санъат коллежида ўқидим, ҳозирда санъат соҳасида университетда таҳсил оламан. Олийгоҳга кирганимдан сўнг аста-секин моделлик соҳасида ўзимни синаб кўра бошладим. Ҳозирда актриса сифатида клип ва фильмларда кам иштирок этяпман.
— Моделлик соҳаси Ўзбекистонда у қадар ривожланмаган. Рости, кўп моделларни оддий халқ танимайди. Бунинг сабаби нимада?
— Чунки кўп профессионал моделлар ижтимоий тармоқларда фаол эмас, менимча, ўзида хоҳиш йўқ деб ўйлайман. Ўзбекистонда ҳар томонлама ўз ишининг устаси бўлган моделлар кўп, мени ҳам жуда кўпчилик танийди деб ҳисобламайман (кулиб). Нигина Фахриддинова, Шаҳзода Салимжонова каби моделлар бор, уларни ўзимга устоз деб биламан. Карантин вақтида Instagram орқали уларни кузатиб, ҳавас қилардим. Ҳозир алоқаларимиз бор, ижтимоий тармоқларда гаплашиб турамиз.
Шаҳризода яқин кунларда Ҳиндистонда ўтказилган Мисс Ocean World — 2024 танловида ҳакамлар қаторида бўлиб, Ўзбекистон номидан иштирок этган шогирдини танловда қўллаб-қувватлади.
— Ҳиндистонда бўлиб ўтган гўзаллик танловида фарғоналик шогирдим иштирок этди ва “Мисс бест смиле” номинациясини қўлга киритди. Агар чет тилларини билиб, фаолроқ иштирок этганда, биринчиликни қўлга киритган бўларди, албатта. Чунки жуда яхши тайёргарлик кўрганди, бир ҳафта давомида доим кулиб юргани учун шу унвонни олди. Энг қизиғи, мени ҳам биринчи халқаро танловимда шу номинацияга муносиб кўришганди. Модель бўлмоқчи бўлган қизларга маслаҳатим — тил ўрганиш керак ва танловлар доирасидаги суҳбатларда фаолроқ бўлишлари лозим.
— Сир бўлмаса, битта халқаро гўзаллик танловидаги муваффақиятли иштирокингиз учун қанча даромад оласиз?
— Қатнашган танловларим орасида ҳали пул мукофоти берилгани бўлмади. Қимматбаҳо совғалар ва номинациялар тақдим этилади. Дунё бўйича топ-4 та гўзаллик танлови бор, ҳозир шуларга қатнашиш ҳаракатидаман, уларда ўрин олсам, пул мукофоти бўлиши мумкин.
17-18 ёшимдан бери ота-онамдан пул олмайман. Ўзимнинг шахсий бизнесларим бор, улардан ва моделликдан топаётган даромадим ўзимнинг ҳаражатларимни қоплаш учун бемалол етади. Онам уй бекаси, дадам машиналар савдоси билан шуғулланади, оилада иккита фарзандмиз — укам бор.
— Энг умри қисқа фаолият тури бу — моделлик. Шу фикрга муносабатингиз қандай?
— Албатта, ўзим ҳам бир умр модел бўлиб ишламоқчимасман. Шу сабабли бизнес соҳасига кириб боряпман. Фарғонада очиқ осмон остида кинотеатр очдим, моделлик агентлигига асос солдим, агентлигимнинг Тошкентда ҳам филиали бор.
— Моделлик мактабини нега айнан Фарғонада очгансиз? Тошкентда рақобатчилар кўпми?
— Шундай, Тошкентда агентликлар кўп. Ҳам водийлик қизлар модел бўлишни хоҳласа, қийналмасликлари учун. Сабаби ўзим вилоятда яшаган вақтим ўзимга устоз тополмай қийналганман. Қизларни ўқитамиз, улар моделлик мактабимизда ўқиб турган вақтда биз орқали модел бўлиб ишласа, 50 фоиз агентликка, 50 фоиз моделнинг ўзига қолади.
— Модель бўлиш истагидаги қизлар талайгина. Кўпчилиги ишни нимадан бошлашни, қаерга мурожаат қилишни билмайди. Моделликка қизиққанлар учун йўл-йўриқлар билан бўлишинг.
— Аввало, моделлик агентлигига мурожаат қилишлари керак. Лекин баъзиларнинг ўқиш учун моддий тарафлама шароити бўлмаса, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ўрганса бўлади. Ўзим ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ўрганиб, Тошкентга келиб 2 ой малака ошириб олганман.
Фарғонадаги моделлик мактабимизда 5 ёшдан бошлаб қизларни қабул қиламиз. Кичкина қизларни ҳам ота-онаси либослар кўргазмаларига олиб бориб, моделликка берса, ундан ҳам даромад топиш мумкин.
Тошкентдаги филиалимизда 14 ёшдан қизларни ўқитамиз. Қабул қилишда маълум бир стандартлар борми, деб сўрашади. Ундай эмас, қизларни бўйи, вазни, юз тузилиши ва шу кабиларга қараб олмаймиз. Мактабимизда пардоз, либослар бўйича, психология ва рақс, актёрлик маҳоратидан дарс берадиган устозлар бор.
Ойлик тўловлар иккита мактабда ҳам бир хил — 700 минг сўмдан. Фарғонада 3 ой, Тошкентда 4 ой ўқитилади. Битиргандан сўнг сертификат берилади.
Қизлар доим ҳам профессионал модел бўлиш учун ўқимайди, аёллик нафосатини ошириш учун келадиганлари ҳам кўп.
— Ўзбекистонда моделликдан қанча даромад топиш мумкин?
— Havasкор моделлар ҳафтасига 2-3 марта суратга тушиб берса, 100 доллардан топиши мумкин ҳар бир сёмкаси учун. Шунда бир ҳафтада 200-300 доллар дегани. Профессионал моделларга 500 доллардан бошлаб ҳақ тўланиши мумкин.
— Биламизки, моделларнинг танловда киядиган либослари жуда қиммат бўлади. Сизнинг энг қиммат либосингиз ва тожингиз нархи қанча?
— Гўзаллик танловларида оқшом либослари ҳамкор ателье ва дўконлар томонидан тақдим этилади. Кийганларим орасида энг қиммати 1000 доллар атрофида бўлган. Тожга келсам, улар ҳам совға, нархини аниқ билмайман, 100 доллар бўлса керак.
— Жуда эҳтиёткор инсонга ўхшайсиз. Шу вақтгача қандайдир таҳдидлар бўлганми?
— Таҳдид эмас-ку, бир одам моделлик бўйича иш, деб алдаб чақириб, Hilton меҳмонхонасида қўлимни сўраган. Чет элга ҳам иш масаласида келишимни сўрашган, билсам, мени ёқтириб қолган одам экан. Шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.
— Келажакдаги режаларингиз қандай?
— Гул дўкони очмоқчиман, хонандаликда ҳам ўзимни синаб кўриш ниятим бор. Қўшиқчи Шаҳзодага ҳавас қиламан, клипга рол таклифи бўлса, рози бўлардим. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишим керак, таксида юриб ҳам чарчадим, гап отишади (кулиб). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Супергол урган Файзулллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди