6 696
«Қасоскорлар» режиссёри кўплаб юлдузлар билан америкаликларни Трампга қарши овоз беришга чақирмоқда
Режиссёр Жосс Уидон (Joss Whedon) АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига Ҳиллари Клинтонни номзод сифатида қўллаб-қувватловчи пиар-кампанияни йўлга қўйди. У ўндан ортиқ Ҳолливуд юлдузлари иштирокидаги реклама ролигини суратга олди. Бу ҳақда "The Hollywood Reporter"га асосланиб "Кун" хабар беради.
Уидоннинг реклама кампанияси «Save the day» («Вазиятни қутқар») деган ном олди. Биринчи роликда Роберт Дауни, Скарлет Йоханнсон, Марк Руффало, Жеймс Франко, Жулианна Мур, Мартин Шин, Стэнли Туччи, Натан Филлион, Дон Чидл, Нил Патрик Харрис, Коби Смолдерс, Кларк Грегг ва Эшли Жонсон каби юлдузлар суратга тушган.
Аввалига актёрлар ҳазил тариқасида арзирли сабаб бўлмаса шунча «юлдузлар» бекорга йиғилмаслигини айтишади ва кейин фаол тарзда америкаликларни Ҳиллари Клинтон фойдасига овоз беришга чақиришади.
Актёр Дон Чидл Трампни Америка жамияти тўқималарига зиён келтирувчи «қўпол ирқчи қўрқоқ» деб атади.
Биз чиндан ҳам ядро қуролларини асосий мақсади — бўшатиш, бўшатиш ва яна бўшатиш бўлган инсонга ишониб топширишни истаймизми?
Биз бу даҳшатни бошланмасидан аввал олдини олишимиз мумкин. Биз вазиятни қутқаришимиз мумкин. Фарзандларимиз учун.
Видео тугашига яқин яна ҳазил пайдо бўлди. Юлдузлар Ҳиллари номзоди ғолиб бўлса, актёр Марк Руффало («Қасоскорлар»даги Халк) ўзининг навбатдаги фильмида очиқ саҳнада чиқишини ваъда беришди.
The Hollywood Reporter қайд этишича, Уидон Клинтон кампанияси учун миллион доллар сарфлади ва сайловолди юлдузлар иштирокида 15-25та комедия роликлар чиқаришни режалаштирмоқда.
Сўз Трампга ҳужум тўғрисида кетмаяти, сабаби у ўзига ўзи ҳужум қилмоқда. Кампания одамларни ўзига жалб қилишига ишонишмоқда, сабаби, ҳаётдаги муҳим сайловга инсонларнинг лоқайдлик билан қараши қўрқитмоқда.
2015 йил «Қасоскорлар» фильмини тугачтгач, у фильмни навбатдаги қисмини олишни тўхтатиб, ўзини тўлиқ маънода Save the Day кампаниясига бағишлади. У роликни олишда маҳоратли муаллифлар, жумладан, Funny or Die лойиҳаси ижодкорлари билан биргаликда ишлади. Сайловдан сўнг Уидон ўз фаолиятига қайтишни мақсад қилган.
Уидон — Клинтонни қўллаб-қувватлаётган ягона Ҳолливуд юлдузи эмас. Масалан, Леонардо Ди Каприо август ўртасида номзодни қўллаб-қувватлаш учун керакли маблағлар йиғиш ишини бошлаб юборди, бироқ уни Малайзиядаги жанжалга алоқадор, деб гумон қилишни бошлашганидан сўнг, у бандлигини баҳона қилиб, кампанияни бекор қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди