Агентлик: Азиз Воитов суди жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши керак

1 дақиқа ўқиш123
Агентлик: Азиз Воитов суди жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши керак
Фото: "Дарё"
Шу кунларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда.

Собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддасининг (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”, “в” банди, 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суднинг 6 сентябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида ОАВ вакилларининг фаолияти чеклаб қўйилди. Уларга суд мажлисида фото, видео ва аудиоматериал олиш тақиқланди.

“Дарё” журналистининг хабар беришича, ОАВ вакиллари шундан сўнг суд залини тарк этган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолатга муносабат билдириб, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар очиқ суд мажлисида кўрилиши кераклигини маълум қилди.

"Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон фармонига мувофиқ, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланган.

Шунга асосан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур суд мажлиси юқоридаги Фармон талаблари асосида жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини маълум қилади
", дейилади хабарда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?