Тошкентда болалар дайди мушукнинг думини ёқиб юборди

1 дақиқа ўқиш15
Тошкентда болалар дайди мушукнинг думини ёқиб юборди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки нафар бола дайди мушукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган. Улар мушукни ем солинган идиш ёрдамида кўп қаватли уй йўлагига олиб кириб, думига ўт қўйган. Ҳодиса 11 ноябрь куни 19-мавзедаги 7-уйда содир бўлган.

Воқеа пайтида қўрқиб кетган мушук қочишга уринган, аммо болалар уни таъқиб қилишда давом этган. Ҳозирча ҳайвоннинг қаердалиги ва аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Маҳаллий аҳоли хабар беришича, болалар ем солинган идишни ҳам ёқиб юборган. Бундан ташқари, улар уй йўлагидаги электр симларига ҳам ўт қўйишга уринган.

Аҳоли профилактика инспекторига мурожаат қилмоқчи бўлганида, унинг касаллик таътилида экани айтилган. Аризани қабул қилиш учун бошқа ходим йўқлиги ҳам билдирилган.

Айни пайтда маҳаллий аҳоли жабрланган мушукни қидирмоқда. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳолатни текширишни, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?