date
views 69

Германия федерал канцлери Олаф Шолц 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга келади

Германия федерал канцлери Олаф Шолц 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга келади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федерал Канцлери Олаф Шолц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

«Савдо-иқтисодий, технологик ва инвестициявий-молиявий шерикликни кенгайтириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва бошқа йўналишларда фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари бўйича фикр алмашилади. Дастур доирасида Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ҳам ўтказади», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германия федерал канцлери Олаф Шолц 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга келади