Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси Сеул шаҳрида Жанубий Корея авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар натижасига кўра томонлар ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Бунда қуйидаги келишувларга эришилди:
- икки мамлакат ўртасида тайинланган авиакомпаниялар сони бўйича чекловлар бекор қилинди;
- Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги амалдаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 10 тадан 24 тага ошириш ҳуқуқи берилди.
“Бу эса ўз ўрнида бугунги кунда мамлакатимизда хорижий сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича давлат даражасида олиб борилаётган сиёсат доирасида икки мамлакат ўртасида ҳар бир томон авиакомпанияларига ҳафтасига 24 тадан, икки мамлакат ўртасида жами 48 та авиақатновни амалга ошириш имконини беради”, дейилади хабарда.
Бунда:
- ҳар икки давлат тайинланган авиакомпанияларига ҳар бир томондан Тошкент ва Сеул шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 12 тагача;
- Кореянинг ҳудудий вилоятларидан Тошкент шаҳрига ҳафтасига 4 тагача;
- Ўзбекистоннинг ҳудудий вилоятларидан Сеул шаҳрига ҳафтасига 4 тагача;
- Ўзбекистон ва Корея ҳудудий вилоятлари ўртасида ҳафтасига 4 тагача мунтазам авиақатнов амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, ҳар икки томон авиакомпаниялари учун Жанубий Кореянинг “Жежу” ҳамда Ўзбекистоннинг “Самарқанд” халқаро аэропортларида эълон қилинган махсус “Очиқ осмон” режимидан икки томонлама фойдаланиш бўйича келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди