Юлдуз Ражабова нимадан қийналгани ва кучли оғриқни ҳис қилгани ҳақида гапирди (фото, видео)

1 дақиқа ўқиш791
Юлдуз Ражабова нимадан қийналгани ва кучли оғриқни ҳис қилгани ҳақида гапирди (фото, видео)
Фото: Instagram
Актриса Юлдуз Ражабова бошловчи журналист Турсуной Алимовага берган интервьюсида қалб кечинмалари билан ўртоқлашди.

— Сўнгги уч-тўрт йил ичида, мен эмас, балки ижтимоий тармоқларда ҳаётим ҳақида кўпроқ биладиган инсонлар бордек туюлди. У пайтда жуда оғир аҳволда эдим. Шу нарсани тушуниб етдимки, агар қиз бола туғилганиданоқ отаси ёки акаси унга севги қандай бўлиши кераклигини кўрсатмаса ёки меҳр бермаса, аёл севги қандай бўлишини билмайди.
Юлдуз Ражабова нимадан қийналгани ва кучли оғриқни ҳис қилгани ҳақида гапирди (фото, видео)
Фото: Instagram
— Меҳр кўрмаган қиз эртами-кечми келин бўлганида, эҳтимол турмуш ўртоғи унга қўл кўтарса, буни нормал ҳолат деб ўйлайди. Аёл кишининг ҳаёти болаликдаги меҳрга қанчалик боғлиқ эканини тушуняпсизми? Ҳозир мени хафа қилган нарсалар билан яна бир бор юзлашяпман ва такрор оғриқларни ҳис қиляпман. Мени “Нимага ўшанда ўзимни ҳимоя қила олмадим?” деган савол қийнамоқда.

Юлдуз Ражабова қандай хатолар кечирилмаслиги ҳақида гапирди.
Юлдуз Ражабова нимадан қийналгани ва кучли оғриқни ҳис қилгани ҳақида гапирди (фото, видео)
Фото: Instagram
— Назаримда кечирилмайдиган хатолардан бири — бир инсоннинг ҳаётини, турмуш тарзини, тарбиясини ёки фикрларини ўзига мос қилиб ўзгартириш ҳаракатидир, деб ўйлайман. Мисол учун, сизнинг бошингиздан ўтган нарсани мен ҳис қилолмайман. Мен фақат эшитишим ва уни сал бўлса ҳам ҳис қилиб кўришга ҳаракат қилишим мумкин. Лекин мен агар ўз хоҳишим билан сизни ўзгартирмоқчи бўлсам, бу бир инсоннинг ҳаётига рухсатсиз кириш бўлади.
Тасаввур қилинг, сиз бир инсон учун ўзлигингиздан воз кечяпсиз. Агар ўша инсонга керак бўлмай қолсангиз нима бўлади?
Юлдуз Ражабова нимадан қийналгани ва кучли оғриқни ҳис қилгани ҳақида гапирди (фото, видео)
Фото: Instagram
— Мен инсонларнинг кўнглини олиш учун ўзимни йўқотиб қўйганимни ҳис қилдим. Бу менга ҳаловат бермади. Улар билан жисмонан яқин эдим, бироқ қалблар орасидаги масофа машриқ билан мағриб оралиғигача эди, дейди Юлдуз Ражабова.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?