Техникумлар негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади

1 дақиқа ўқиш116
Техникумлар негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади
Германияга бориб ишловчилар учун 2025 йилдан имкониятлар янада кенгаяди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда «Globogate Concept AG» компанияси директори Санг-Во Паи ўртасида имзоланган «Ўзбекистон фуқароларининг Германия ҳудудида бандлигини таъминлаш юзасидан касбга тайёрлаш ва тилга ўқитиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги ҳужжатда сўз боради.

Таъкидланишича, шу вақтгача ҳамширалик дипломи бор ва немис тилини билган номзодлар билан шартнома қилинган бўлса, 2025 йилдан бошлаб Жамоат саломатлиги техникумлари негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади ва уларга янги мақсадли қабул эълон қилинади.

«Яъни, қамров кескин кўпаяди. Тингловчилар Германиянинг «Aachen University Hospital» билан биргаликда ишлаб чиқилган немис тиббий-таълим стандарти асосида ўқитилади», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Globogate» лойиҳаси орқали 224 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Германияда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бормоқда, 1000 га яқин тингловчи тил ўрганаяпти.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?