Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани судида 7 январь куни У.Қахаров раислигида ўтказилган йиғилишда пойтахтдаги барни реклама қилишда иштирок этган 22 ёшли Ш Юнусовга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. «Газета.uz» суд қарорини ўрганди.
Хабар берилганидек, 25 декабрь куни Escada lounge bar ўз Instagram аккаунтида Янги йил шоуларини реклама қилувчи видео эълон қилди. Видеодаги йигит орқаси билан турган етти нафар қизнинг кети ва оёқларига уриб, ҳар бир зарбада санани айтади: «25, 26, 27, 28, 29, 30, 31 декабрь — ҳар куни».
«Катта янги йил шоуси», «кириш бепул», «келиб, бемалол дам олишингиз мумкин», — дейди йигит қизларга ишора қилиб. Кадр ортидан овоз: «Нега қизларни қарсиллатдинг (урдинг)?» деб сўрайди. «Сен қилмаганингдан кейин мен қиламан-да!» — деб жавоб беради йигит.
Видеога «Газетa.uz»нинг эътиборини қаратган тошкентлик Евгения М. Чилонзор тумани ИИБга «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар бузилгани юзасидан рекламани текширишни сўраб, ариза ёзганини маълум қилди.
У аризада Ўзбекистон БМТнинг Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида конвенциясига аъзо сифатида бундай чиқишларни қоралашини ва барча мақбул воситалар билан хотин-қизларни камситишга барҳам бериш сиёсатини амалга ошириш мажбуриятини олганини эслатади.
Аёлнинг сўзларига кўра, бар рекламаси «аёлларга нисбатан ҳурматсизлик акс этган истеъмолчилик муносабатини тарғиб қилади».
«Аёл шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видеолавҳаларни суратга олиш ва тарқатишга йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Жамиятимизда аёллар аллақачон иккинчи даражали одам ҳисобланади. Барнинг материал том маънода аёлларнинг жинсий эксплуатациясини тарғиб қилади. Уларда тирик қизлар буюм — гўшт бўлаклари ёки ўйинчоқлар сифатида кўрсатилган», — деди Евгения.
Суд мажлисида Ш. Юнусов ўз айбига иқрор бўлиб, ўша куни номаълум қизларга нисбатан кўрсатилган ҳаракатларни содир этганини тасдиқлаб, «клуб маъмуриятидан ҳеч қандай моддий фойда олмаганини» қўшимча қилди. У ўз қилмиши қандай оқибатларга олиб келишини тушунганини айтди ва судни бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ишонтирди.
Суд Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) бўйича 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади, шу билан бирга, уни махсус ҳибсхонада сақлаш харажатларидан озод қилди.
Қарорда қайд этилишича, ҳуқуқбузар ўз хатти-ҳаракати билан жамиятда ўрнатилган хулқ-атвор қоидаларига атайлаб менсимаслик кайфиятини кўрсатган.
Суд қарорида бар маъмуриятига нисбатан ҳеч қандай жазо назарда тутилмаган. Унда йигит ушбу барда ишлаши ёки йўқлигига ҳам аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
Кунига 10 минг қадам юрган оила 14та электромобилдан бирини қўлга киритади!
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Тошкентда она томонидан калтакланган 4 ёшли қизча вафот этди
Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди
Транспорт вазирлиги автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилишини инкор этди
Доллар тўла ҳамённи онахонга қайтарган сержант: “Эгасини туни билан қидирдим”