15:11 / 13.01.2025
41

Риштон тумани ҳокимлиги фуқарога 439 миллион сўм компенсация тўлади

Риштон тумани ҳокимлиги фуқарога 439 миллион сўм компенсация тўлади
Риштон туманида яшовчи Т.Кучкаровнинг ер участкаси туман ҳокимлиги билан тузилган келишув битимига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Аммо, ер участкасидан айрилган фуқаро компенсация пулини ўз вақтида ундириб ололмаган.

Мазкур иш бўйича суднинг ижро ҳужжатига асосан туман ҳокимлиги ҳисобидан 439 миллион 793 минг сўм ундириш белгиланган.

Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Натижада, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, туман ҳокимлигидан фуқаро Т.Кучкаров фойдасига 439 млн. 793 минг сўм миқдорида компенсация пуллари ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият