Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди

2 дақиқа ўқиш3.5K
Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди
Фото: Наманган вилояти суди
Судялар олий кенгаши қарори билан 18 нафар судя “Ибратли судя” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, мукофотланган судялар 2024 йил якунлари бўйича фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатган ҳамда юқори рейтинг кўрсатгичларига эга бўлган. Мукофотланганлар орасида Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судяси Авазбек Иномов ҳам бор.

Авазбек Иномов аввалроқ катта миқдордаги электр энергиясини ўғирлагани учун 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ғулом Султоновни апелляция инстанциясида суд залидан озод қилиб “тилга тушганди”.

Ҳолат қандай бўлганди?

Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 7 августдаги ажрими билан жуда кўп миқдорда ўғирлик қилган Султонов Ғулом Аъзамовичга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгартирилиб, у суд залидан озодликка чиқарилган. Апелляция инстанцияси судига Авазбек Иномов раислик қилган.

Суд ажримига кўра, судланувчи Ғулом Султонов ўзи раҳбар бўлган Уйчи туманидаги “Жийдакапа барака чорва” фермер хўжалигига қарашли чорвачилик комплекси ва сутни қайта ишлаш цехини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилганликда айбланган. Зарар миқдори 200 млн 326 500 сўмни ташкил қилган.

Судланувчи ЖИБ Уйчи туман суди ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда ўғирлик қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ҳукм ўзгартирилиши натижасида судланувчига тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосига ўзгартирилган. Маҳкум суд залидан дарҳол озод этилган. Ҳукмда етказилган зарар қоплангани келтирилган.

Ғулом Султонов Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султоновнинг ўғли ҳисобланади

Деярли бир хил ҳолатдаги икки ишда ҳокимнинг ўғли қамоқдан озод этилиб, оддий фуқаро қамоққа тиқилгани ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. Шундан сўнг Ғулом Султонов иши Наманган вилоят судида тафтиш инстанциясида кўриб чиқилди. Чиқарилган ажримга асосан, апелляция инстанцияси суди ажрими бекор қилиниб, Султоновга нисбатан биринчи инстанция суди чиқарган ҳукм ўз кучида қолдирилган. Яъни у 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?