Тошкентда навбатдаги фейк можарони уюштирган блогерлар жазоланди
1 дақиқа ўқиш412

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати навбатдаги фейк можаро бўйича ахборот берди.
Маълум бўлишича, Шайхонтоҳур туманидаги боғлардан бирида тасвирга олинган видеоролик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Унда 1997 ва 2005 йилда туғилган эркак ва аёл оммавий жойда можарони саҳналаштириб, ҳуқуқбузарлик содир этгани тасвирланган. Ушбу видеони одамларнинг эътиборини тортиш ва обуначиларни кўпайтириш мақсадида махсус уюштирилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича блогерларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг “Майда безорилик” моддаси асосида маъмурий баённома тузилди. Иш Шайхонтоҳур туман жиноят ишлари бўйича судига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида эркак жонли илонни ейиб, ўз қилмишидан қаттиқ афсуслангани ҳақида хабар берилган эди.

- #Фейк Можаро
- #Тошкент шаҳри
- #Блогерлар Жазоланди
- #Ижтимоий Тармоқ
- #Маъмурий Жавобгарлик
- #Шайхонтоҳур Тумани
- #Тошкент Шаҳар
- #Оммавий Жойда
- #Ҳуқуқбузарлик Содиқ
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…