00:23 / 22.01.2025
1 459

Россия мудофаа вазири нега Ўзбекистонга келди?

Россия мудофаа вазири нега Ўзбекистонга келди?
Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов расмий ташриф билан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга келди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар тарқатди.

Ташриф доирасида Андрей Белоусов Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашиб, музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Шунингдек, вазир мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан ҳам учрашади.

Россия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ташриф чоғида Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинади. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам суҳбат олиб борилади.

Маълумот учун:
Андрей Белоусов 2024 йил 14 май куни Россия президенти томонидан мудофаа вазири этиб тайинланган. У 1959 йил 17 март куни туғилган бўлиб, 1981 йилда Москва давлат университетининг иқтисод факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Белоусовнинг меҳнат фаолиятида иқтисодиёт вазири, президент ёрдамчиси ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларидаги тажрибаси бор.

Белоусовнинг ташрифи давомида ҳарбий ва техник ҳамкорлик борасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия мудофаа вазири нега Ўзбекистонга келди?