«Ўзавиация» агентлиги Малайзия, Жанубий Корея ва Миср авиакомпанияларининг Ўзбекистонга мунтазам парвозларига рухсат берди.
Жумладан, Малайзиянинг «Air Asia X Berhad» авиакомпаниясига Куала-Лумпур—Тошкент—Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. Мазкур парвозлар Airbus А330 самолётларида амалга оширилади.
Шунингдек, Жанубий Кореянинг «Т’wаy Аir» авиакомпаниясига Сеул—Тошкент—Сеул йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат берилди. Ушбу парвозлар Airbus А330 самолётларида амалга оширилади.
Булардан ташқари, Мисрнинг «Red Sea Airlines» авиакомпаниясига Шарм-аш-Шайх—Тошкент—Шарм-аш-Шайх йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. Мазкур парвозлар Вoeing 737 самолётларида амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар